Ўзбекистон Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонаси томонидан Юнусобод тумани аҳолиси учун ҳам сайёр қабул ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
24 апрелгача юнусободликлар томонидан Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига 21 минг 900 га яқин мурожаат келиб тушган. Уларнинг қарийб 8300 таси Юнусобод тумани ҳокимлиги ваколати билан боғлиқ бўлиб, уларнинг 6700 га яқини кўриб чиқилган.
Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов уй-жой коммунал хўжалиги муаммоларини бартараф этиш мақсадида кўп қаватли уйларнинг 542 йўлаги ҳамда 80 минг метр квадрат том қисмини қайта таъмирлаш мақсад қилиб белгиланганини қайд этди.
«Қабул давомида солиқ идораларига тааллуқли тўртта мурожаат кўриб чиқилиб, уларнинг учтаси жойида ҳал этилди. Битта мурожаат кредит расмийлаштириш билан боғлиқ бўлгани сабабли банк муассасалари билан ҳамкорликда кўриб чиқилиб, тез орада ҳал қилинади», — деди Юнусобод тумани давлат солиқ инспекция бошлиғи Абдурауф Каримов. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)