Республика ихтисослаштирилган педиатрия ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан 2017—2018 йиллар мобайнида барча вилоят ва туман даволаш-профилактика муассасаларига чиқиб амалий ёрдам бериш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш режаси ишлаб чиқилган. Унга кўра мутахассислар аҳолига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Хусусан, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ҳар йили қарийб 14 минг бемор бола стационар шароитда даволанмоқда, 4000 нафардан ортиқ беморга амбулатор шароитида малакали маслаҳат берилган. Ушбу марказда ҳам жойлардаги фаолиятга эътибор қаратилмоқда. Жумладан, жорий йилда амалга оширилган 92 та чиқиш давомида 4,6 минг беморда профилактик кўриклар ташкил этилди. Эшитиш бўйича нуқсони бўлган 350 дан ортиқ болада бепул кохлеар имплантация операциялари амалга оширилди.Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт марказида ҳар йили 4000 дан кўпроқ беморга стационар ёрдам кўрсатилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жойлардаги 19 та чиқиш доирасида 2000 нафарга яқин бемор амбулатор шароитида даволанган. «Дерматологлар амалий мактаби» йўналишида республика бўйлаб 386 нафар мутахассис иштирокида амалий семинарлар ташкил этилиб, 320 нафар беморга ўша жойнинг ўзида тиббий маслаҳатлар берилган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)