26 апрель куни АҚШнинг Канзас-Сити шаҳрида тўппонча билан қуролланган эркак Jimmy John’s тамаддихоналар тармоғига тегишли муассасага ўғриликка тушди. Унинг кассир билан суҳбати акс этган видео интернетда машҳур бўлиб кетди, деб хабар беради TJournal.
Дастлаб жиноятчи ресторанга оддий ташрифчи сифатида кириб, овқат буюртма қила бошлади, сўнг қурол чиқариб, пул талаб қилди. Бунга жавобан кассир мутлақо пинагини бузмай, касса аппаратини очди ва тушумни унга бериб юборди.
Изоҳ (0)