КХДР армияси Жанубий Корея томонидан провокациялар амалга оширилган тақдирда унга шафқатсиз зарбалар беришга тайёр. Бу ҳақда КХДРнинг Кореяни тинч йўл билан бирлаштириш қўмитаси вакили мазкур баёнот билан чиқиш қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Жанубий Кореянинг қўғирчоқ режими америкалик хўжайини билан биргаликда провокация содир этишга жазм қилса, КХДР армияси унга шафқатсиз зарбалар беради», — дейилади қўмита вакили баёнотида.
Қўмита Шимолдаги ватандошлари билан адоватни кучайтириш ва АҚШ билан ҳарбий иттифоқни мустаҳкамлашга ундаётган Корея Республикаси президенти вазифасини бажарувчи Хван Гё Анни танқид қилди.
Қўмита КХДР ядро воситалари қувватининг тезлик билан ўсиб бориши ҳатто Вашингтон осойишталигини бузаётганлигини таъкидлади. Шунинг учун Пхеньян Жанубий Корея режимининг Сеул томонидан жавоб зарбаси ҳақидаги муҳокамаларини кулгили деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)