Испания чемпионати 34-турида «Барселона» ўз майдонида «Осасуна»ни қабул қилиб, 7:1 ҳисобида йирик ғалабани нишонлади. Каталонияликларнинг ўйиндаги олтинчи голига муаллифлик қилган Хавьер Маскерано ўзи учун тарихий натижа қайд этди.
The Sun нашрининг маълум қилишича, каталонияликлар ҳимоячиси Хавьер Маскерано учрашувнинг 67-дақиқасида пенальтини муваффақиятли амалга ошириб, 7 йил деганда«Барселона» учун биринчи марта гол урди.
Аргентиналик футболчи каталонияликлар сафидаги илк голини учун «Барселона» либосида 319 ўйинда майдонга тушиши керак бўлди.
Бундан ташқари, Маскерано жорий мавсумда «Барселона»нинг Испания чемпионатидаги 100-голига муаллифлик қилди. Каталойиналиклар Европа миллий чемпионатлари орасида 2016/17 йилги мавсумда 101 та гол уриб, 100 та гол урган биринчи клубга айланди.
Маълумот учун, 32 ёшли футболчи 2010 йили «Ливерпуль» клубидан «Барселона»га келиб қўшилганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)