Ўзбекистон Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизматининг навбатдаги сайёр қабули Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани аҳолиси учун ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қабулда Яшнобод туманидан бошқа туманлардан ҳам кўплаб фуқаролар қатнашди.
Президентимизнинг Халқ қабулхонаси ва Виртуал қабулхонасига туманимиздан 16 мингдан ортиқ шикоят тушган. Ҳокимлик томонидан ҳал этилиши зарур бўлган мурожаатларни ўз вақтида кўриб, ҳал этишга ҳаракат қилмоқдамиз. Лекин ҳали бу борада қилишимиз зарур бўлган ишлар жуда кўплигига бугунги қабул жараёнида амин бўлдик. Мурожаатлар асносида ишимизни қайтадан, тўғри ташкил этамиз.Ички ишлар органлари билан боғлиқ бўлган прописка, фуқаролик ва соҳага ишга кириш масалалари аҳолини кўпроқ қизиқтирмоқда.Дилмурод Турдиев, Яшнобод тумани ҳокими
Қабул давомида Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари ҳам уларни бевосита қабул қилиб, барча масалалар қонун доирасида ҳал этиладиган бўлди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!