«Ўзбектелеком» акциядорлик жамияти 21 апрелдан буён Ўзбекистон провайдерлари учун интернет хизматлари тарифлари 1 Мбит/секунд учун 67,85 долларга туширилганини маълум қилди. Бу ҳақда UzReport хабар бермоқда.
Жорий йилда тарифлар ўнинчи марта туширилиши. 1 январдан — 91,07 долларга, 6 январдан — 87,14 долларга, 10 январдан — 86,85 долларга, 2 февралдан — 86,11 долларга, 16 февралдан — 80,94 долларга, 3 мартдан — 76,61 долларга, 30 мартдан — 76,48 долларга, 4 апрелдан — 75,80 долларга, 6 апрелдан — 71,68 долларга, 21 апрелдан — 67,85 долларга.
2016 йили провайдерлар учун интернет тарифлари ўн икки марнта туширилган эди.
Изоҳ (0)