Франция президенти Франсуа Олланд мамлакат вазирлар маҳкамаси аъзоларига мурожаат қилиб, президентликка номзод Марин Ле Пеннинг сайловда мағлуб бўлишини таъминлашга чақирди. Бу ҳақда ҳукумат спикери Стефан Ле Фолл маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
Ле Фоллнинг сўзларига қараганда, Олланд вазирларни «Олға!» ҳаракати етакчиси Эмманюэль Макронга овоз беришга ундаган.
Мансабни тарк этаётган президент ҳукуматдан мазкур йўналишга бор куч-қувватини сарфлашни сўраган.
Макрон ва Ле Пен президентлик сайловининг иккинчи босқичига чиқди. Иккинчи тур 7 май куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)