Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Американинг Калифорния штатини Лос-Анжелес шаҳрида истиқомат қилувчи аёл Барби қўғирчоғига ўхшаш мақсадида 32 минг доллардан ортиқ пулини сарфлади, деб хабар берди Daily Mail.

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Офелия Ванити ботокс инъекциясини, тери остини тўлдириш  (филлер) ва бошқа косметик амалиётларни амалга оширган. Аёл қоматининг шаклини ҳам ўзгартирди. Шунингдек, Офелия хипча бел бўлиш учун қовурғасини олдириб ташлашни режалаштирмоқда.

30 ёшли Ванитининг сўзларига кўра, у ёшлигиданоқ Барби қўғирчоқлари билан ўйнашни яхши кўрган. Ёши улғайган сари афсонавий ўйинчоққа ўхшашни орзу қилганини тушуниб етган.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар