101 ёшли ҳиндистонлик аёл Ман Каур Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон спорт фахрийлари ўйинларида 100 метр масофага югуришда олтин медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда Hindustan Times.
Ман Каур 100 ва ундан катта бўлган ёшдаги тоифада мазкур масофада югурган ягона спортчи бўлди. У 100 метрни 1 дақиқа ва 14 сонияда югуриб ўтди. Қайд этилишича, ҳиндистонлик аёл 93 ёшида югуриш билан шуғулланишни бошлаган.
Мен эрилишган натижада тўхтаб қолмайман ва югуришда давом этаман.Маълумот учун, Бутунжаҳон спорт фахрийлари ўйинлари Халқаро спорт фахрийлари ассоциацияси байроғи остида ҳар 4 йилда бир марта ўтказиладиган мусобақа саналади.Ман Каур
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)