АҚШнинг Белфаст шаҳрида полиция кўчада сайр қилиб юрган иккита эчкини ҳибсга олди. Жониворлар уларни гаражда боққан эгасидан қочиб кетган, деб ёзади ABC News.
Полиция офицери Дениэл Фитзпатрик кўчада сайр қилиб юрган Луис ва Магли лақабли ўтхўрларни аниқлаб, уларни мушуклар бўйинбоғига боғлади ва патруль машинаси ичига келтирди.
Ҳуқуқ-тартибот ходими оч қолган жонзотларни мевалар билан сийлади. Шунингдек, у эчкилар билан тушган суратини Facebook’даги саҳифасига жойлади.
Бир неча соатда ижтимоий тармоқларда эчкиларни кўрган жониворлар эгасининг қизи полиция билан боғланиб, уларни уйига олиб кетди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)