Мадриднинг «Реал» клуби «Сантьяго Бернабеу» аренасида шу вақтга қадар қўшимча дақиқада мағлуб бўлмаганди, деб хабар берди «Sports.ru».
Испания чемпионатининг 33-турида «Қироллик клуби» шунга йўл қўйиб берди. «Эль-Класико» тақдирини Лионель Мессининг 92-дақиқада урган голи ҳал қилди. Демак, бу гол «Реал»нинг яхши анъанасига чек қўйди ва Мадрид супер клуби ўз майдонида биринчи бор сўнгги дақиқалар «қурбонига» айланди.
Мен хато қилдим, бунда барча айбни ўз бўйнимга оламан. Бунақаси ҳар кимда бўлиши мумкин. Ҳисоб 2:2 кўринишини олганидан кейин ҳам ҳужум қилишда давом этмоқчи бўлдик. Бу билан тўпни дарвозамиздан узоқроқда бўлишини таъминламоқчи эдик.Рамоснинг четлатилиши? Ҳакамлик ҳақида ҳеч нарса демайман. Бу нарса бизни чемпионликдан маҳрум қилди деган фикрга қўшилмаган бўлардим. Умид қиламанки, барча футболчилар мавсум якунига қадар юқори нотада ўйнай олади.
Изоҳ (0)