«Ўзбекистон темир йўллари» паркида замонавий Afrosiyob тезкор поездлари сони тўрттага етди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Келишувга биноан, Ўзбекистонга иккинчи электр поезд етказилди.
Темир йўл компанияси матбуот хизматининг билдиришича, янги состав 287 кишини ташишга мўлжалланган. 2011 йили олиб келинган поезддан фарқли равишда, у эконом-класс вагонлари сони иккитага кўпайгани билан ажралиб туради, шу туфайли йўловчи ўринлари сони 72 тага ошди.
Тўртинчи составнинг етказилиши муносабати билан айни пайтда Afrosiyob поездлари қатнови жадвали қайта кўриб чиқилмоқда.
Жорий йилнинг март ойидан учинчи состав Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланмоқда.
Изоҳ (0)