Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси қатор жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда 20 апрелдан 26 майга қадар ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам вакиллари бўлмиш 620 жуфтликнинг никоҳ, шунингдек, 3280 боланинг суннат тўйларини ўтказади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Федерация матбуот хизматининг билдиришича, ижтимоий акция иштирокчилари рўйхати олис туманларда истиқомат қилувчи ҳамда ёрдамга муҳтож оилаларнинг яшаш шарт-шароитларини ўрганиш асосида тузилган.
Тўйларга таниқли шахслар — Ўзбекистон қаҳрамонлари, эстрада гуруҳлари, театр ва кино актёрлари, шоир ва ёзувчилар таклиф этилади. Миллий анъаналар намойишлари ва миллий спорт турлари бўйича мусобқалар ташкил этилади.
Совға сифатида ёш келин-куёвларга ётоқхона мебели, шунингдек, никоҳ узуклари тақдим этилади. Болаларга китоб мажмуалари ва бошқа совғалар тақдим этилади, шунингдек, Халқ банкининг ҳисобида 1 миллион сўм бўлган омонат китобчалари уларнинг номига очилади.
Ишсиз ёшларга уларнинг мутахассислигига кўра иш ўринлари таклиф этилади.
Изоҳ (0)