Яқин олти ой ичида Нигерия, Сомали, Жанубий Судан ва Яманда 20 миллион киши очлик қурбони бўлиши мумкин. Бу ҳақда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти кенгаши очилишида унинг бош директори Жозе Грациану да Силва баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Агар биз ҳеч қандай чора кўрмасак, яқин олти ой ичида 20 миллионга яқин одам очликдан ҳалок бўлиши мумкин», — хитоб қилди у.
«Очлик одамларни шунчаки ўлдирмайди, у ижтимоий беқарорликка олиб келади, шунингдек, одамларни қашшоқлик ҳамда ташқи ёрдамга боғлиқликка маҳкум этади, бу ҳолат ўн йиллар мобайнида сақланади», — қўшимча қилди да Силва.
Кенгашда ташкилотнинг 2018–2019 йиллар учун иш дастури ва бюджети кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)