Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин ҳукумат назоратидан ташқаридаги ҳудудда ЕХҲТ машинасининг портлаб кетишини синчиклаб тафтиш қилиш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
«Оккупация остидаги ҳудудда ЕХҲТ махсус мониторинг комиссияси автомобили билан рўй берган фожиани максимал даражада синчиклаб тафтиш қилиш, комиссия хавфсизлигини ҳамда мандат бўйича ҳаракат эркинлигини таъминлаш зарур», — деган ёзув қолдирди амалдор ўз саҳифасида.
Шунингдек, Климкин ҳалок бўлган комиссия аъзосининг оиласига ҳамдардлик билдирди.
Охирги маълумотларга қараганда, комиссия таркибидаги АҚШ фуқароси ҳалок бўлди, шунингдек, бир қанча Германия фуқаролари жароҳат олди.
Изоҳ (0)