23 апрель куни Грециянинг Салоники шаҳрида жойлашган Туркия консуллигига номаълум шахслар гуруҳи ҳужум уюштирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, юзи ниқоб билан бекитилган шахслар бинони қўриқлаб турган полициячилар томонга иккита Молотов коктейлини улоқтирган. Улардан бири ёниб кетган.
Мазкур ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган, бинога моддий зарар ҳам етмаган. Воқеа билан боғлиқ бошқа маълумотлар ҳақида ҳозирча хабар қилинмаган.
ОАВ томонидан Салоникидаги Туркия консуллиги бундан аввал ҳам бир неча бор ҳужум объектига айлангани таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)