Бухоро вилоятидаги йиғилишда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ечимини кутаётган долзарб масалалар, муаммо ва камчиликлар тўғрисидаги масала юзасидан Бухоро тиббиёт институти ректори вазифасини бажарувчи, ишчи гуруҳи раҳбари С. Олимовнинг ахбороти тингланди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Аҳоли томонидан 2016 йилда даволаш-профилактика муассасалари фаолияти хусусида «Ишонч телефонлари»га 1278 та мурожаат келиб тушди. Мазкур мурожаатларни ўрганиш давомида 375 та даволаш-профилактика муассасалари иши текширилиб, 290 та жарима амалга оширилди. 125 нафар тиббиёт ходими ишдан четлаштирилиб, етти нафар врачга нисбатан тақдимнома киритилди.
Қоракўл туманида 143, Когон туманида 72, Шофиркон туманида 62, Ғиждувон ва Қоровулбозор туманларида 30 дан ортиқ, вилоят бўйича жами 722 нафар врач кадрга эҳтиёж борлиги маълум қилинди.
Изоҳ (0)