Бадиий гимнастика бўйича Олимпиада чемпиони Алина Кабаева ватани Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб ёзди «Оламспорт».
Айни кунларда Тошкент шаҳри бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги беллашувларига мезбонлик қилмоқда. Унда Россия терма жамоаси гимнастикачилари ҳам иштирок этаётган бўлиб, делегация сафида Алина Кабаева ҳам бор.
1983 йил Тошкентда таваллуд топган Алина Кабаева 1995 йилдан буён Москвада истиқомат қилади. У спорт сир-асрорларини 3 ёшидан бошлаб Тошкентдаги спорт мактабида ўрганган бўлиб, профессионал спортдаги фаолиятини Россияда бошлаган. Кейинроқ мазкур мамлакат байроғи остида Сидней Олимпиадасининг бронза, Афина Олимпиадасининг эса олтин медалларини қўлга киритган.
Маълумот учун, Алина Кабаева ўзбекистонлик машҳур собиқ футболчи Марат Кабаевнинг фарзанди ҳисобланади.
Изоҳ (0)