Тошкент шаҳар Яккасарой туманида ташкил этилган сайёр қабулда аҳоли соғлиқни сақлаш масаласида ҳам мурожаат қилаётгани аниқланди, деб хабар беради ЎзА.
Очиқ мулоқот натижасида яккасаройлик буйраги хаста Каромат Тошботирова Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасига, учинчи гуруҳ ногирони Абдуғани Носиров 59-оилавий поликлиниканинг кундузги стационарига даволаниш учун ётқизилди.
Учинчи гуруҳ ногирони Мирхалил Мирраҳимовни II гуруҳ ногиронлигига ўтказиш, бош миянинг сурункали касаллиги – эпилепсия билан оғриётган Владимир Волковга ногиронликни расмийлаштириш, тиббиёт ходимаси Насиба Қосимовани пойтахтга доимий прописка қилиш, Моҳира Хўжаеванинг қандли диабетдан азият чекаётган 71 ёшли отасига даволаниш учун ордер бериш каби масалаларни Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги тез кунда кўриб чиқади.
«Олти сотих қуруқ ерим бор, ўша жойга уй қуриш учун кредит олиш масаласида мурожаат қилдим, – дейди юнусободлик II гуруҳ ногирони Зиёвуддин Зайнуддинов. – Банк мутасаддилари мен билан суҳбатлашиб, 80 миллион сўм атрофида кредит ажратадиган бўлди».
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)