Германия пойтахти Берлин 2016 йилда мамлакатнинг энг хавфли шаҳри бўлди. Бу ҳақда Welt нашри полициянинг криминал статистика бўйича ҳисоботига асосланиб маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Ўтган йили Берлинда ҳар 100 минг кишига 16161 жиноят тўғри келди. Бу кўрсаткич бўйича Берлин охирги йиллар етакчиси — Франкфурт-Майндан ўзиб кетди. 2016 йилда у тўртинчи ўринни эгаллади — у ерда ҳар 100 минг кишига 15671 жиноят тўғри келди.
ГФРнинг энг криминал шаҳарлари учлигига, Берлиндан ташқари, Лейпциг (15811) ва Ганновер (15764) кирди.
Энг хавфсиз шаҳар деб эса Бавария пойтахти Мюнхен топилди. Бу ерда ҳар 100 минг кишига 7909 жиноят тўғри келди.
Изоҳ (0)