Аёл полициячиларнинг зўравонликка қарши норозилик акцияси бугун, 22 апрель куни Парижда ўтмоқда. Акцияда 200 га яқин полиция ходималари тўпланди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Акциянинг асосий сабабларидан бири икки кун муқаддам Елисей далаларида уюштирилган теракт бўлди. Ушбу теракт оқибатида бир нафар полиция ходими ҳалок бўлган эди.
Полиция, махсус кучлар ва жандармерия ходималари «Ҳуқуқ-тартибот органларидаги аёллар ғазабда» ва «Менинг полициячимга тегинма» шиорлари остида намойиш қилмоқда. Уларнинг қўлларида гуллар, байроқлар, ҳаво ранг ва қора пуфаклар бор.
Изоҳ (0)