2018 йил бўлиб ўтадиган футбол бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг саралаш раундига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унга кўра, Дилшод Нуралиев мураббийлик қилаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси саралашнинг «А» гуруҳидан жой олди. Бунда уларга Саудия Арабистони, Иордания, Баҳрайн ва Шри-Ланка мамлакатлари рақиблик қилади.
Ўсмирлар терма жамоаси саралаш раундини шу йилнинг 16 сентябрь куни бошлайди.
Александр Мочинов мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эса финал босқичига йўл олиш учун «B» гуруҳи довонидан ўтиб олиши керак. Бунда улар Тожикистон, Бангладеш, Шри-Ланка ва Малдив ороллари билан тўқнаш келади.
Ёшлар терма жамоаси саралаш раундини шу йилнинг 31 октябрь куни бошлайди.
Изоҳ (0)