Асосини курд кўнгиллилари ташкил этувчи Сурия демократик кучлари (SDF) Хазима шаҳрини ИШИД жангариларидан озод қилди. Улар Табка ва Ракка шаҳарларини озод қилиш бўйича операцияларини давом эттирмоқда, деб хабар беради «РИА Новости».
Айтилишича, ҳозирча ИШИД назорати остидаги Ракка шаҳридан шимолроқда курдлар Хазима шаҳрини озод қилди. Уларнинг операциясини халқаро коалиция самолётлари қўллаб-қувватлади. Бу ерда 49 нафар жангари, шу жумладан, «амир» Абу Сумайя йўқ қилинди.
Хазима ва Тишрин шаҳарларида минасизлаштириш бўйича ишлар давом этмоқда.
Жалоб водийсининг шимолий қисмида тўқнашувлар давом этмоқда.
Раккадан 40 километр ғарбда жойлашган Табка шаҳрида икки сутка ичида 17 нафар радикал йўқ қилинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)