12 йил деганда Германия Бундеслигаси клублари еврокубокларда ярим финалга қадар етиб кела олмади, деб хабар берди УЕФА расмий сайти статистикаси.
Сўнгги 12 йил давомида энг камида 1 та немис жамоаси Европа Чемпионлар лигаси ёки Европа лигасининг ярим финалида тўп суришга муваффақ бўлиб келаётганди. Бу сафар эса «Бавария» ва «Боруссия Дортмунд» клублари Чемпионлар лигасининг, «Шальке» эса Европа лигасининг чорак финалидан учирма бўлди.
Сўнгги бор 2004/05 йилги мавсумда Германия футбол клублари мана шундай аҳволда қолганди. Ўшанда «Бавария» Чемпионлар лигасида «Челси»дан енгилган. «Байер», «Шальке», «Алемания» ва «Штутгарт» клублари эса УЕФА кубогининг чорак финалидан чиқиб кетган.
Маълумот учун, жорий мавсум Мадриднинг «Реал» клуби Чемпионлар лигасининг ярим финалига кетма-кет етти бор етиб келиб, рекорд ўрнатди. Аввалги рекорд «Барселона»га тегишли бўлиб, Каталония клуби энг нуфузли клублари турнири ярим финалида қаторасига олти бор иштирок этганди.
Изоҳ (0)