21 апрель куни ШҲТ ТИВКнинг навбатдаги йиғилишида иштирок этаётган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Остона шаҳрида хитойлик ҳамкасби Ван И билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вазирлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга бўлажак давлат ташрифи ҳамда Ўзбекистон делегациясининг Пекиндаги «Бир белбоғ, бир йўл» халқаро форумида иштирокига тайёргарлик кўришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.
Изоҳ (0)