Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси ИШИД ғояларини мамлакат ҳудудида тарғиб қилиб юрган тўрт гуруҳ фаолиятига чек қўйди. 11 киши қўлга олинди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Тўрт радикал гуруҳ фаолияти тугатилган бўлиб, уларнинг аъзолари турли материаллар тарқатиб келган ҳамда Қозоғистонда тақиқланган ДАИШ халқаро террорчи ташкилотни қўллаб-қувватловчи чақириқлар қилган. Суддан илгариги тергов доирасида террорчилик пропагандаси ҳамда диний адоватни алангалатиш фактлари бўйича 11 киши қўлга олинди», — дейилади идора хабарномасида.
Махсус операциялар Ақтўбе ва Жанубий Қозоғистон вилоятларида 20 апрель куни амалга оширилди. Қўлга олинганлар яшаш манзиллари бўйича тинтув олиб борилмоқда, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)