Истанбул полицияси конституциявий референдум натижаларига қарши норозилик намойишларини ташкил этган 19 кишини қўлга олди. Бу ҳақда Yeni Safak хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Қўлга олинганлар ижтимоий тармоқлар ёрдамида кўча намойишларини ташкил этишга уринганлиги таъкидланмоқда. Полиция уларнинг ҳаракатини «аҳоли орасида адоват ва ихтилофни авж олдириш» сифатида тасниф қилиши мумкин.
Аввалроқ Туркия Олий сайлов кенгаши мухолифат талабига кўра референдум натижаларини бекор қилишни рад этганлиги маълум қилинган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)