19 апрель куни Мўғулистон фазога ўзининг биринчи сунъий йўлдошини учирди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Ўн йил муқаддам бошланма олган лойиҳа ниҳоят амалга оширилди. Бу тарихан олға ташланган қадамдир, биз Мўғулистон биринчи сунъий йўлдошини фазога учирганидан мағрурмиз», — деди Мўғулистон Буюк давлат хурали раиси Миеэгомбин Энхболд.
Таъкидланишича, Mongol Sat-1 номли сунъий йўлдош мамлакатнинг телеузатиш, телекоммуникациялар ва кенг тармоқли узатиш борасидаги имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради.
Сунъий йўлдош Asia Broadcast Satellite (ABS) оператори билан ҳамкорликда учирилди.
Изоҳ (0)