Пенсильвания штати Эри шаҳридаги «Макдоналдс» ресторани ходимининг ҳушёрлиги Огайодаги қотилликни Facebook орқали трансляция қилган Стив Стивенснинг қаерда эканлигини аниқлаш имконини берди. Бу ҳақда Washington Times газетаси маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Аввалроқ Стивенс 74 ёшли Роберт Гудвинни ўлдирганлиги ва ҳодисани Facebook орқали трансляция қилганлиги ҳақида хабар берилган эди. Кейинроқ у Американинг Пенсильвания штатида таъқиб этилаётганда ўз жонига қасд қилганлиги маълум бўлган эди.
Нашрнинг маълум қилишича, 18 апрель, сешанба куни Стивенс автомобилида ресторан дарчасига келиб таом буюртма қилган. У буюртмани олиш учун бошқа дарча томон кетганда ресторан ходими 911 хизматига қўнғироқ қилган. Ресторан ходимлари Стивенсга буюртмани бироз кутишга тўғри келишини айтиб, полиция учун бироз вақтдан ютишга ҳам эришган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)