Европа Чемпионлар лигасининг чорак финалидан жой олган «Реал» — «Бавария» тўқнашувида Мадрид клуби ҳар икки ўйинда ҳам устун келди. Ҳам Германиядаги, ҳам Испаниядаги ўйинда «Бавария» футболчилари бир киши кам тўп суришга мажбур бўлди.
Биринчи учрашувнинг 61-дақиқасида италиялик Никола Риццоли Хави Мартинесни майдондан четлатган бўлиб, шундан кейин Криштиану Роналду ғалаба голини уришга муваффақ бўлганди. Жавоб ўйинининг 84-дақиқасида эса Артуро Видаль венгриялик Виктор Кашшаидан қизил карточка олди. Ўйин қўшимча дақиқаларга қадар давом этди ва шундан кейин «Реал» 3 та гол уришга эришди.
«Sports.ru» нашри такрорий ўйинда венгриялик ҳакам йўл қўйган 4 та асосий хатони санаб ўтди ва буларнинг бари якунда «Реал»ни ярим финалга олиб чиққани айтилди.
84-дақиқада Артуро Видаль тўпга ўйнаганига қарамай, ҳакам уни майдондан четлатишга қарор қилди.
104-дақиқада Криштиану Роналду томонидан гол оффсайд ҳолатидан урилди.
109-дақиқадаги голда ҳам ўйиндан ташқари ҳолат бор эди (Роналду тўпдан бироз илгарилаб кетганди).
Бундан ташқари, ҳакам Каземирони бир неча бор кечирди. Мана бу вазиятда унга иккинчи сариқ карточкани кўрсатиши мумкин эди.
Биз ҳакам томонидан жазоландик. Умид қиламанки, кейинги ўйинларда ҳакамларга видеотакрорлар ёрдам беради. Бундай хатолар юқори савиядаги ўйинларда бўлмаслиги керак. Нима бўлганда ҳам бу чорак финал эди... Билмадим, балки янада савияларироқ ҳакамни тайинлаш керакмиди...Карло Анчелотти, «Бавария» бош мураббийи
Маълумот учун, Виктор Кашшаи Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси рейтингида энг яхшилар қаторида туради. У 2010 йилги Жаҳон чемпионатининг Германия ва Испания термалари ўртасидаги ярим финал ўйинида ишлаган, шунингдек, 2011 йилги мавсум якунида Чемпионлар лигасининг финал ўйинини бошқариб борганди.
Изоҳ (0)