Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Ито Нобуаки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида бўлди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қабул чоғида Ички ишлар вазири генерал-майор Абдусалом Азизов Япония ва Ўзбекистон халқлари руҳан яқин эканлигини таъкидлади.
Учрашувда икки мамлакат ўртасида нафақат давлатлараро, балки идоралараро алоқалар ҳам тобора ривож топаётгани қайд этилди.
Жумладан, Ўзбекистон ички ишлар органлари ходимлари делегациялар таркибида бир неча бор Японияда бўлиб, тажриба ўрганиб қайтгани ёдга олинди.
Ито Нобуаки, ўз навбатида, самимий қабул учун миннатдорчилик изҳор этди.
Ўзаро мулоқот чоғида Ито Нобуаки хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаётган ички ишлар органлари ходимларининг фидойилиги, касб маҳорати юқори баҳога лойиқлигини алоҳида эътироф этди.
Учрашув чоғида бошқа долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)