Австралия ТИВ раҳбари Жули Бишоп КХДР ядро дастури Австралия учун жиддий таҳдид эканлигини маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Шимолий Корея томонидан ҳудудга ва бутун дунёга таҳдид жиддий ўсди. Кескинликнинг ҳар қандай ўсиши Пхеньяннинг провокацион ҳаракати туфайли келиб чиқади», — дея таъкидлади Австралия вазири.
«Шимолий Корея ўз ихтиёрида ядро қуролига эга бўлишга интилмоқда. Ишончимиз комилки, Ким Чен Ин ядро юкини Қўшма Штатлар ҳудудига қадар етказишга қодир бўлган қитъалараро баллистик ракетани яратишга ошкора интилмоқда. Бу эса унинг Австралияга ҳам етиши мумкинлигини англатади», — дейди Бишоп.
«Воқеаларнинг бу тахлит ривожланиши олдини олмасак, ҳудудимиз хавфсизлиги ва барқарорлиги учун жиддий таҳдид юзага келади. Бунга эса йўл қўйиб бўлмайди», — деди Австралия ТИВ раҳбари.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)