Калифорния штатининг Вальехо шаҳрида 16 апрель, якшанба куни ёшларнинг кечки базми ўтказилаётган уй яқинида юз берган отишма оқибатида тўққиз нафар ўсмир жароҳат олди. Бу ҳақда шаҳар полицияси вакили Кевин Бартлетт маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Полиция вакилининг сўзларига кўра, базм якунига етиб қолган ва одамлар уйдан чиқа бошлаганда шу ердан ўтиб кетаётган автомобиль 50 га яқин одамлар тўдасини ўққа тутган. Ўсмирлардан саккиз нафари ўқ узиш оқибатида яраланган бўлса, яна бир киши қўрқув туфайли юзага келган тиқилинчда яраланди.
Жабрланганларнинг барчаси ўсмирлар бўлиб, улар шифохонага етказилган. Улардан энг кичиги 13 ёшда. Отишма камида икки киши томонидан амалга оширилган. Улар воқеа жойидан автомобилда яширинган ва ҳозирда қидирилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)