Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун — 17 апрель куни старт оладиган Development Cup турнирида иштирок этади. Мусобақага Арманистон пойтахти Ереван мезбонлик қилади, деб ёзди ЎФФ матбуот хизмати.
Бош мураббий Дилшод Нуралиев турнирда иштирок этиши мумкин бўлган 18 нафар футболчини танлаб олган ва уларни Ереванга олиб кетган.
Турнирда мезбон Арманистон ва Ўзбекистон термаларидан ташқари Кипр ҳамда Македония ўсмирлари ҳам ғолиблик учун кураш олиб боради.
Маълумот учун, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 16 сентябрь куни старт оладиган Осиё чемпионатининг саралаш турнирига ҳозирлик кўрмоқда. Қитъа чемпионатининг ўзи 2018 йил бўлиб ўтади.
Дилшод Нуралиев бунга қадар 1996 йилда таваллуд топган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини Осиё чемпиони қила олган, 1986 йилда туғилган ўсмирлари эса қитъа чемпионатининг ярим финалига қадар етиб борганди .
Мутахассис бошқарувида Ўзбекистон ўсмирлари 2013 йилги Жаҳон чемпионатининг нимчорак финалига қадар етиб борган.
Изоҳ (0)