Охирги йилларда атроф-муҳитни ҳимоя қилиш учун курашда фаол иштирок этаётган БМТ ўтган ҳафта Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида электромобилларни қувватловчи махсус станциялар ўрнатди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Энди ташкилот котибияти ходимлари ва дипломатлар иш куни давомида ўз транспорт воситаларини 100 ва ундан ортиқ километр масофани босиб ўтиш учун етарли қувват олдириш имконига эга бўлди.
«Электромобилларни қувватловчи ушбу қурилмаларнинг БМТда ўрнатилиши тўғри йўналишдаги кичик бўлса-да, муҳим қадамдир. Кун келиб БМТнинг бутун автопарки экологик тоза бўлишига умид қиламан», — деди БМТ Бош Ассамблеяси 71-сессияси раиси Питер Томсон.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)