АҚШ президенти Дональд Трамп 2020 йилги президентлик сайловларида иштирок этиш учун фаол равишда пул тўпламоқда. Ҳозирги кунга қадар у 30 миллион доллар миқдорида маблағ йиғишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда New York Times газетасига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Федерал сайлов комиссияси ҳисоботига кўра, йил бошидан бери Трамп кампанияси 7,1 миллион доллар келтирган. Яна 23 миллион доллар Республикачилар партияси томонидан йиғилган.
Собиқ президент Барак Обама 2009 йилги президентлиги даврида худди шундай муддат ичида умумий ҳисобда 15 миллион доллар тўплаган эди.
Трампнинг кўпчилик донорлари унча катта бўлмаган миқдорда маблағ бераётган бўлса, катта миқдор учун ёзилган бир неча чек республикачиларнинг ўзига тўқ ҳомийлари томонидан тақдим этилди.
Қайд этилишича, Трамп кампанияси қўмитаси январь ойидан бери 6,3 миллион доллар, шу жумладан, Make America great again шиори тимсоли туширилган маҳсулотлар сотуви учун 1,2 миллион доллар сарфлади.
Маълумотларга кўра, Трамп ўз инаугурацияси вақтида 2020 йилдаги сайловда иштирок этиш учун ариза берган ва ушбу ҳолат Трампга кампания учун маблағ тўплашни бошлаш имконини берган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)