Ўзбекистон Олий лигасининг 6-туридан жой олган «Нефтчи» — «Бунёдкор» ўйини ўз якунига етди. Унда Тошкент клуби 2:1 ҳисобида зафар қучиб, турнир жадвалида 9-ўринга чиқиб олди.
Фарғоналиклар олти турдан буён ғалаба қозона олмаётган чемпионатнинг ягона жамоаси бўлиб турибди. Шу боисдан «Нефтчи» 2 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди.
Маълумот учун, Сергей Лушчан жамоаси мавсумни ғалаба билан бошлаб, кейинги тўрт тур давомида фақат очко йўқотиш билан машғул бўлганди.
6-турнинг жума ва шанба куни бўлиб ўтган ўйинлари натижалари билан келтирилган ҳаволаларда танишиш мумкин.
Ўзбекистон Олий лигаси 6-тур ўйини 16 апрель, якшанба
Изоҳ (0)