Афғонистон президенти Ашраф Ғани 16 апрель, якшанба куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
Томонлар Афғонистондаги хавфсизлик соҳасидаги вазият ва икки томонлама муносабатларни муҳокама қилганлиги маълум қилинмоқда.
12 апрель куни Трамп Шимолий Атлантика келишуви ташкилоти бош котиби Йенс Столтенберг билан музокаралари якунига кўра, Макмастер АҚШ афғонистонлик ҳамкорлари ва НАТО бўйича иттифоқчилари билан муносабатларини ривожлантиришга қандай эришишни тушуниш учун Афғонистонга йўл олишини маълум қилган эди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)