«Universal теннис плюс» теннис мажмуасида ўзбекистонлик профессионал теннисчилар Денис Истомин ва Фаррух Дўстов «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ДАК мутахассисларига маҳорат сабоқларини берди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» бош директори Валерий Тян бошчилигидаги авиакомпания спорт жамоаси мамлакатнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин ва Фаррух Дўстов билан жуфтлик баҳсларини ўтказди.
Маҳорат сабоқларидан кейин профессионал теннисчилар ва авиакомпания раҳбари иштирокида жуфтлик ўйинлари бўлиб ўтди. Шундан сўнг, авикомпаниянинг бошқарув таркиби ўртасида турнир бўлиб ўтди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг етакчи теннисчилари билан учрашув ўтказишдан асосий мақсад авиакомпания ёшлари ва ходимларининг фарзандлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиб, катта теннисни оммалаштиришдан иборат бўлди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)