Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду «Бавария»га қарши (2:1) ЕЧЛ чорак финал илк ўйинида дубл қайд этиб, Европа Чемпионлар Лигасидаги голлари сонини 100 тага етказди. 32 ёшли футболчи ушбу натижани қайд этган биринчи футболчига айланди, деб ёзади «Чемпионат».
Португалиялик футболчи ЕЧЛда «Қироллик клуби» сафида 84 та, «МЮ» таркибида эса 16 та гол киритган. Роналду 97 та голни Чемпионлар Лигасида, 1 та тўпни ЕЧЛ саралашида, 2 тасини эса УЕФА Суперкубогида урган. Бунинг учун 32 ёшли футболчига 143 ўйин керак бўлди.
Еврокубокларда энг кўп гол уриш бўйича иккинчи ўринда Лионель Месси бормоқда. Аргентиналик футболчи 118 ўйинда 97 та гол уриш уддасидан чиққан.
Қайд этиш жоиз, Криштиану Роналду еврокубоклардаги илк ўйинини 2002/03 йилги мавсумда, 17 ёшлигида «Спортинг» клубида ўтказган. Бироқ нуфузли турнирда гол киритиш учун маълум вақт керак бўлди. Португалиялик 2005 йилнинг августида, «МЮ» таркибида еврокубоклардаги биринчи голини урган. Роналду Венгриянинг «Дебрецен» клубига қарши (3:0) ЕЧЛга саралаш ўйинида еврокубоклардаги илк голини киритганди.
«Реал»да ажойиб карьерани қуришга ёрдам берган клуб раҳбарияти ва жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. ЕЧЛда гол уришни бошлаганимда, рекордчига айланаман деб ўйламагандим.«Реал» клуби президенти Флорентино Перес португалиялик футболчининг тарихий натижага эришгани билан шахсан табриклади ва унга 100 рақами туширилган рамзий футболкани совға қилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)