Фаолиятини Қозоғистон чемпионатида давом эттираётган футболчи Шавкат Саломов 6-турга келиб рақиб дарвозасига йўл топди.
Чемпионат бошидан буён барча ўйинларни асосий таркибда ўтказаётган ўзбекистонлик футболчи гол урган ўйин 3:3 ҳисобида якунланди ва «Атирау» 1 очко ишлаб олди. Шу тариқа унинг жамоаси тўплаган очколар сони -6 тага етди.
«Атирау» мамлакат футбол федерацияси қарорига кўра, чемпионатни -9 очко билан бошлаганди. Дастлабки олти турда қўлга киритилган 3 очко натижасида очколар энди -6 тага етди.
Ўзбекистонлик бошқа бир футболчи Александр Гейнрих эса жамоасининг «Қайсар»га қарши ўйинида 84-дақиқадан бошлаб ҳаракат қилди.
Қайд этиш керак, чемпионат стартидан буён клуб бош мураббийи Алексей Петрушин Гейнрихга 4 та ўйинда имконият берди ва уларнинг барчасида футболчини захирадан майдонга туширди. Шу тариқа Гейнрих жорий мавсумнинг олти турида жами 54 дақиқа ҳаракат қилди.
Маълумот учун, Шавкат Саломов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг аъзоси ҳисобланмайди, Гейнрих эса Самвел Бабаян жамоасидан мунтазам чақирув қоғози олади.
Қозоғистон Премьер-лигаси 6-тур 12 апрель, чоршанба
Изоҳ (0)