Бир қатор демократ конгрессменлар АҚШ президенти Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнернинг махфий ҳужжатлар билан танишиш ҳуқуқини тўхтатишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда The Hill нашри хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Конгрессменлар бунга Кушнер Россиянинг АҚШдаги элчиси Сергей Кисляк ва Ташқи иқтисодиёт банки раҳбари Сергей Горьков билан алоқалари ҳақида маълум қилмаганлигини асос қилиб кўрсатмоқда.
Вакиллик палатаси аъзолари Дон Бейер, Тед Луу, Жейми Раскин, Жерри Надлер ва Питер Уэлч Федерал қидирув бюроси раҳбари Жеймс Коми номига мактуб йўллади. Унда конгрессменлар Трампнинг куёвини махфий ҳужжатлар билан танишиш ҳуқуқидан маҳрум этиш таклифи билан чиқди.
«Жаред Кушнер АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флинн каби алдовга жалб этилиши мумкинлигидан хавотирдамиз», — дейилади мактубда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)