Япониянинг Миядзаки шаҳрида маҳаллий навдаги бир жуфт ноёб манго кимошди савдода рекорд сумма – 400 минг иена (тахминан 3,7 минг доллар)га сотилди. Мангони Фукуока шаҳридаги универмаглардан бирининг хўжайини сотиб олди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Қайд этилишича, манго харидори мевалардан рекмала мақсадида фойдаланмоқчи. Кимошди савдода 200 га яқин даъвогар иштирок этди.
Бундай савдода фақатгина шакар миқдори 15 фоизда ортиқ, вазни эса 350 грамм бўлган маҳаллий «Қуёшли нав» манголари иштирок эта олади. Кимошди савдода сотилган бир жуфт мангонинг умумий оғирлиги 1 килограммдан ошиқ эди.
Мавзуга доир: Японияда қора тарвуз 4,7 минг долларга сотилди
Изоҳ (0)