13 апрель куни Қирғизистонда парламент йиғилишида депутатлардан бири кирилл алифбосидан лотин алифбосига ўтиш таклифини илгари сурди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, таклиф «Ота Макон» фракцияси депутати Қонибек Имоналиев томонидан билдирилган.
Депутатнинг фикрича, лотин алифбосига «оғриқсиз» ўтиш учун ҳозирданоқ мамлакатда филологлар тайёрлашни бошлаш керак.
«Кирилл алифбоси бизнинг интеллектуал меросимиз ва, албатта, биз ундан фойдаланаверамиз. Бироқ 2030—2040 йилларга қадар лотинчага ўтишимиз зарур. Бу замон талаби», — деди Имоналиев.
Депутат лотинчага ўтиш учун айни дамда республикада зарур имкон ва воситалар йўқлигини, бироқ 15—20 йилдан кейин Қирғизистонда бу таклифни амалга ошириш зарур бўлишини таъкидлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)