Грузия энергетика вазири Каха Каладзе мамлакат 2017 йилнинг якунига қадар Россия газини харид қилиш бўйича бирорта ҳам шартнома тузмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Business Грузия» нашри маълум қилмоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Нашрнинг маълум қилишича, январда Россиядан харид қилинган табиий газ ҳажми 100 миллион куб метр, февралда эса 70 миллион куб метрни ташкил қилган.
Апрелдан Грузия аҳоли ва ташкилотларни Озарбайжон гази билан таъминлашга ўтади.
«Бизга Озарбайжон ёки Эрондан газ харид қилиш имконияти тақдим этилди. Бугун биз эътиборни тўлиқ Озарбайжон табиий газига қаратиш ҳақидаги қарорни қабул қилдик», — дейди вазир.
Мамлакат энергетика вазирининг маълумотларига қараганда, 2017 йилда Озарбайжондан Грузияга 2,347 миллиард кубометр (95,5 фоиз) газ келтирилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!