Гонконгда икки автобус ва маршрутка иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 70 киши жароҳат олди. Бу ҳақда South China Morning Post газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Авария Юэнлун шаҳри марказидан узоқдаги шосседа кечки пайт юз берди. У ерда икки қаватли икки автобус ва такси маршруткаси тўқнашиб кетди.
Жабрланганларнинг аксарияти яқин атрофда жойлашган шифохоналарга етказилди. Уларнинг кўпчилигига жиддий жароҳат етмаган, бироқ автобуслардан бирининг йўловчиси бўлган аёлнинг ҳар иккала оёғи синган.
Ҳодиса ҳудудда жиддий тирбандликларни юзага келтирди. Полиция авария сабабларини аниқлаш юзасидан суриштирув олиб бормоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!