Испаниянинг «Барселона» клубини йирик ҳисобда мағлуб этган Туриннинг «Ювентус» клуби уй учрашувлари борасидаги статистикани янада яхшилаб олди.
«Sports.ru»нинг қайд этишича, «кекса сеньора» ўз майдонида кетма-кет 48 ўйиндан буён мағлуб бўлмайди. Массимилиано Аллегри шогирдлари қаторасига 16 та ўйиндан буён «Ювентус» аренасида рақибларини мағлуб этиб келмоқда. Бунда барча турнирлар қўшиб ҳисобланган.
Мағлуб бўлинмаган 48 та ўйиннинг 42 тасида «Ювентус» рақибларини таслим қилган. Қолган 6 тасида эса дуранг ўйнаган.Жанлуижи Буффон
«Ювентус»нинг 39 ёшли дарвозабони эса Чемпионлар лигасининг шу мавсумида ўзидан кичик барча дарвозабонлар учун ўрнак бўлмоқда. «Барселона»га қарши ўйиндан кейин унинг шу мавсум халқаро майдондаги қуруқ ўйинлари серияси 7 тага етди.
«Ювентус» гуруҳ босқичида жами 6 та ўйинда иштирок этди, плей-оффда эса «Порту» билан икки марта, «Барселона» билан бир марта тўқнаш келди. Жами 9 та ўйиннинг 7 тасида гол ўтказиб юбормаслик эса ҳар қандай дарвозабон ҳавас қилиши мумкин бўлган натижадир.
Изоҳ (0)