Тошкентда антимикроб дори воситаларига турғунликка қарши курашиш бўйича миллий марказ очилди, деб ёзади UzDaily.
Марказ CDC ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти ўртасида яқинда эришилган ҳамкорлик тўғрисидаги битим туфайли очилди.
Янги марказ ҳар иккала ҳамкорга илк бор антимикроб турғунликнинг тарқалиши ҳақидаги тажриба маълумотларини олиш ва Ўзбекистонда антимикроб барқарорликка қарши курашиш бўйича ҳаракатларда сезиларли ютуқларга эришиш имконини беради.
Бу эса Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа мамлакатлари фуқаролари соғлиғи ва ҳаёт сифатини яхшилаб, микробларга қарши дори воситаларга барқарорлик таҳдидини камайтиради.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)