Россия президенти Владимир Путин миграцияни тўлиқ тўхтатишнинг иложи йўқлигини айтиб, махсус хизматларни муҳожирлар оқими устидан қаттиқ назорат ўрнатишга чақирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Мен Россия фуқароларининг хавотирини тушунаман. Биз собиқ Иттифоқ республикаларидан ўтувчи жангарилар томонидан миллий хавфсизлигимизга солинувчи таҳдид деб ҳисобланадиган воқеаларнинг етарлича кўп миқдорини белгилаб боряпмиз. Бу фақатгина Марказий Осиёга эмас, балки бошқа республикаларга ҳам тегишли. Ўрни келган айтиш жоиз, уларнинг маълум қисми хориж орқали келмоқда.Путин ўз нутқида Россияга келувчи муҳожирларнинг кўпчилиги оилаларига ёрдам бериш учун ишга жойлашаётганини қайд этиб ўтди.Ҳозирги дунё шундай ҳолатга келганки, миграцияни тўлиқ тўхтатиб бўлмайди. Бу фақат Россияда эмас, деярли барча мамлакатларда шундай. Масала ушбу муҳожирлар оқими устидан қаттиқ назорат ўрнатишдадир.
Владимир Путин, Россия президенти
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)